Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

Мустақилликнинг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Саломатлик спартакидаси” ўтказилди.

  Касаба уюшмалари федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан Яккабоғ туманидаги «Мирзо Улуғбек» оромгоҳида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг 4 та (волейбол, стритбол, стол тенниси ва бадментон) турлари бўйича “Саломатлик спартакиадаси” бўлиб ўтди ва унда 10 та тармоқ касаба уюшмаларида ғолиб бўлган 160 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

 Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди. 1-ўринни эгаллаган 16 нафар ғолиблар мусобақанинг Самарқандда ўтказиладан Республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

   Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига жалб этиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мусобақанинг бош мақсади ҳисобланади.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!