Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

Жорий мавсумдаги илк болажонлар гуруҳи соғломлаштириш оромгоҳларига кузатилди.

      Жорий йилнинг ёз мавсумида воҳадаги Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган 18 та оромгоҳларда 21 минг нафардан ортиқ болаларни дам олиши кутилмоқда.                         Жумладан, маҳаллий бюджет ҳисобидан 2000 нафар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ҳамда 200 нафар Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларини вилоятимиз оромгоҳларида бепул дам олишлари режалаштирилган.

   Шунингдек, 111 нафар оилавий болалар уйларининг болаларини бепул йўлланмалар билан таъминлаш ва мавсум бошида 5000 нафарга яқин болаларнинг дам олиши кўзда тутилган бўлиб, бугун болажонлар оромгоҳлар томон кузатиб қўйилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!