Саёҳат давомида иштирокчилар Имом ал-Бухорий мажмуаси, Регистон майдони ҳамда Шоҳи Зинда каби дунёга машҳур тарихий обидаларни зиёрат қилиб, юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Мазкур саёҳат Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилиб, юртимиз тинчлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган аждодлар хотирасини улуғлаш, фахрийларни эъзозлаш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди.
9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд шаҳрига ташкил этилган маънавий-маърифий саёҳат
