Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

       Жорий йилнинг 5 май санасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимида молиявий фаолиятни ўрганиш ҳамда 2023–2025 йилларда ажратилган санаторий йўлланмаларидан фойдаланиш ҳолати муҳокама қилинди.
Шунингдек, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда аввал қабул қилинган айрим қарорларни назоратдан чиқариш ҳамда жорий йил январь–май ойларида сўров асосида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!