Welcome to Qashqadaryo viloyat kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Qashqadaryo viloyat kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi

Оромгохга йўлланма олиш тартиби

Намуна

_________________________________

           (корхона, ташкилот, муассасанинг касаба уюшма

             қўмитаси номи)

_______________________________ га

      (касаба уюшма қўмитаси раисининг исми шарифи)

_________________________________

(ариза берувчининг лавозими)

______________________________дан

                                                                                                          (ариза берувчининг исми шарифи)

А Р И З А

Менинг фарзандим ____________________ни  _____________ болалар

                                             (исми шарифи)                          (оромгоҳ номи)

соғломлаштириш оромгоҳида дам олдириш ва соғломлаштириш учун _____ навбатга 1 дона йўлланма ажратишингизни сўрайман. Аризамга ўзимнинг паспортимдан ва фарзандимнинг туғилганлик гувоҳномасидан нусхаларни илова қиламан.

 

 

Сана                             Имзо                   __________________________

                                                                              (ариза берувчининг исми шарифи)

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш

 т а р т и б и

Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиѐзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ѐки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар.

Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитаси номига қуйида келтирилган намунада кўрсатилган шаклдаги ариза билан мурожаат этади.

Оромгоҳга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади.

Аризага ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси илова қилинади.

Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника томонидан берилган тиббий маълумотнома (079/х шакл) билан қабул қилинади.

Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгаҳларга йўлланмаларни оромгоҳни балансда сақловчи хўжалик органининг касаба уюшма қўмитасидан ѐки оромгоҳдан йўлланма қийматининг 100 фоиз тўлови билан ҳарид қилишлари мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!