Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

«Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги» кенг нишонланди!!!

         2021 йилдан бошлаб, мамлакатимизда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари масъуллигида корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ўтказилиши тизимли йўлга қўйилган. Байрам муносабати билан меҳнат жамоаларида ходимлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб, бу тадбирларда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини тарғиб этиш, Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ишларни ҳалққа етказиш ишлари олиб борилмоқда. Шунинкдек, ушбу муҳим сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида турли кўрик-танловлар ғолибларини, ҳалол ва фидокорона меҳнати билан юрт тараққиётига, касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳалар ходимларини, фахрийларни эъзозлаш ва тақдирлаш анъанага айланган. Айниқса, бу йилги байрам санаси Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи арафасида ўтказилаётганни бу байрамнинг шукуҳини янада ортишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан жорий йилниг 7 ноябрь куни Қарши шаҳрининг “Офарин” анжуманлар саройида “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими М.Азимов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Қурбонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси  Б.Джураев, нуронийлар, депутатлар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими М.Азимов ўз табригида касаба уюшмалари тизимининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, йиғилганларни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда миллий касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи билан табриклади. Тадбир доирасида фаоллар, нуронийлар ва уюшманинг илғор аъзоларига «Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги» эсдалик нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари тантанали равишда топширилди. Байрамона дастурда Қашқадарё элининг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!