Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

«Қадриятлар, урф-одатлар, мадананиятимиз- миллатимиз кўрки!» шиори остида Хон атлас фестивали ўтказилди.

       

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 02-10/1335-сонли хатига асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгаши Тармоқ тизимидаги туман (шаҳар) кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшмаларида «Хон атлас» хафталиги бўлиб ўтказилмоқда.

Шу жумладан Қарши шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгаши ва Оила ва хотин-қизлар бошқармаси хамкорлигида «Хон атлас» фестивали ўтказилди.

Фестивал юртимизнинг бой маданияти ва қадимий анъаналарини намойиш этиш, атлас матоларининг гўзаллиги ҳамда уларнинг тарихий аҳамиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Ушбу фестивал доирасида атлас матолар ва миллий либослар кўргазмаси, миллий қадриятларимиз намойиши ва атласга бағишланган семинар ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Отчопар” МФЙ хотин-қизлар фаоли Х. Амирқулова томонидан хон атлас ва адрас матолари, уларнинг келиб чиқиш тарихи, ишлаб чиқариш технологияси ва дизайни ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир давомида фолклор жамоаларининг бадиий чиқишлари фестивалга янада ранг-баранглик қўшди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!