Сизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган 11 ноябрь- “Касаба уюшмалари куни” билан Қашқадарё вилояти касаба уюшма фаоллари номидан самимий табриклайман.
Кейинги йилларда касаба уюшмаларининг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оммавийлигини таъминлаш юзасидан муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ва “Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши, касаба уюшмалари академиясига асос солиниши ва бошқа шу каби қатор муҳим воқеалар фикримизнинг исботидир.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган савобли, хайрли ишлари туфайли касаба уюшмаларининг жамиятимиз ҳаётидаги нуфузи, обрўси тобора юксалаётганлиги ҳаммамизни беҳад мамнун этади.
Ҳурматли касаба уюшма фаоллари Сизларни яна бир бор қутлуғ сана – “Касаба уюшмалари куни” билан қизғин табриклаб, Мустақил Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақият, хонадонингизга файзу барака, ўзингизга мустаҳкам соғлик, бахтли саодатли кунлар тилайман.
Ҳурмат билан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Б.Т.Джураев