Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

Янги йилни янги уйда.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017-2018 йилги манзилли дастурларга асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят бўйича 180 нафар фуқароларга 650 млн. 221 минг 500 сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилиб, 2715 та оилага 3 млрд. 174 млн. 300 сўмлик маиший техника воситалари (газ плитаси, чангютгич, кир ювиш машинаси, микро тўлқинли печь, духовка) олиб берилди.  523 та оиланинг уй-жойларини таъмирлаш учун 5 млрд. 212 млн. 26 минг 500 сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, шаҳар ва туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ушбу дастурларга асосан жами 105 та оилаларни уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган. Янги йил арафасида 20 та оилага шундай уй-жойлар топширилди.

Жумладан, 30 декабрь куни Қамаши туманида истиқомат қилаётган 3 та эҳтиёжманд оилаларга Қамаши тумани, Қўшкапа МФЙ, Қўшкапа қишлоғида жойлашган намунавий лойиҳа асосида қурилган, барча қулайликларга эга бўлган ер участкасининг майдони 600 кв.м., умумий қурилиш майдони 216,86 кв.м. бўлган 4 хонали уйлар жиҳозланган ҳолда ўз эгаларига топширилди.

“Ҳалигача туш кўраётганга ўхшайман” – дейди Қамаши тумани,                           Қамай қишлоқ фуқаролар йиғини, Эшмат қишлоғида пропискада турувчи фуқаро Бектошева Рахима Абиловна. Кўзларим кўрмай қолганидан кейин турмуш ўртоғим бизни уйдан чиқариб, бошқа аёлга уйланди. Икки ўғлим билан опам, акамларникида яшаб юрган эдик. Яратганни инояти билан Муҳтарам  Президентимиз томонларидан шундай уй-жой билан таъминландим. Янги йилни янги уйда, энг асосийси ўз уйимда кутиб олиш насиб қилди деб кўз ёшларини тутолмай сўзларини давом эттирди Р.Бектошева.

Тумандаги Жонбуз қишлоғида яшаб келган Фавзия момо Абушаева ва Ўртадара қишлоғида истиқомат қилиб келган биринчи гуруҳ ногирони Бекмурод Азимов ҳам янги йилни шундай кўркам уйда кутиб оладиган бўлди.

Бундай эзгу амаллар янги йил арафасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширлаяпти.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!