Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

Ҳам  саёҳат, ҳам зиёрат

         Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба  уюшмаси Муборак туман кенгаши  томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 8 январдаги «Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида»ги 2-05 «с» сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26-27-28 март кунлари тармоқ тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 48 нафар ходимларни Хоразм вилоятининг қадимий обидалари ва зиёратгоҳларини ҳам  саёҳат, ҳам зиёрат қилишга олиб бирилди.

Ходимлар уч кунлик саёҳат давомида Хоразм вилояти худудида жойлашган тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжоларни бориб кўришди. Хоразм воҳасида етишиб чиққан, бугунги кунда  Хива шаҳридаги «Ичанқалъа» худудида жойлаштирилган буюк алломаларнинг қабрларини зиёрат қилиб, уларнинг руҳларига Қуръон сураларидан тиловат қилишди. Айниқса, Хива шаҳридаги очиқ осмон остидаги жойлашган тарихий обидалар ва уларнинг тарихи тўғрисидаги бир олам таасуротлар ва маълумотларга эга бўлиб келган саёҳат иштирокчилари, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба  уюшмаси Муборак туман бўлинмаси кенгашига миннатдорчилик билдирдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!