Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

“Бутун жаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят  кенгаши томонидан 12 июнь – “Бутун жаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”га бағишлаб Яккбоғ туманидаги “Темур авлодлари” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳида тадбир ўтказилди.

Тадбирни Темур авлодлари” орамгоҳи директори А.Исоқов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Оромгоҳда дам олаётган болажонларга вилоят кенгаши меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Ҳазратқулов, вилоят кенгаши маданий–маърифий бўлим мудири М.Мансуровлар томонидан мамлакатимизда болалар меҳнатини олдини олиш ва унга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маърузалар қилиниб тушунчалар беришди. Жумладан вилоят кенгашининг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Ҳазратқулов маърузасида кейинги йилларда Республикамизда болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича кенг қамровли чоралар кўрилиб, бу борада аниқ мақсадга қаратилган ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида болажонларга маъруза қилди.

Маърузада болажонларга Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва эркинликлари  100 дан ошиқ қонунлар билан тартибга солинганлигини ҳамда 2008 йил 7 январда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганлигини болажонларга гапириб берди.

Шунингдек, 2008 йил 4 апрелда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли, 2008 йил 8 апрелда “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида” ги 182-сонли Конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинганлигини ҳам болажонларни хабардор қилинди.

Вилоят кенгаши меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Ҳазратқулов Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) томонидан 2002 йилда биринчи марта “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”ни ўтказганлигини, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам бир неча йиллардан буён ХМТ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кунга бағишланган тадбирлар ташкил қилиб келинаётганлиги тўғрисида тўхталиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2021 йилни “Болалар меҳнатига қарши курашишни халқаро йили” деб эълон қилинганлиги, ҳозирда Халқаро меҳнат ташкилотини 60 дан ортиқ мамлакатларда ҳукумат, иш берувчилар ва ходимлар вакилларини болалар меҳнатига барҳам беришда қўллаб –қувватлаш мақсадида иш олиб борилаётганлиги ҳақида болажонларга қисқача тушунчалар берди.

Шундан сўнг орамгоҳда дам олаётган болажонлар ўртасида “Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: келинг, саъй ҳаракатларни тезлаштирайлик!” шиори остида расмлар чизиш танлови ўтказилди.

Тадбирнинг якунида расмлар чизиш танловида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган болажонларга вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!