Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз тумани кенгаши бошланғич касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан спорт тадбири ташкил этилди.
Мусобақа спортнинг шахмат тури бўйича ташкил этилди. Беллашувлар қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди. Иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, жамоа шарафи учун беллашдилар.
Ғолиб ва фаол иштирокчилар касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
Шаҳрисабз туманида шахмат бўйича спорт тадбири ўтказилди
