Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

“Марказий Осиё янги давр остонасида”: Касаба уюшмаларининг стратегик вазифалари муҳокама қиилнмоқда

         Бугун 5-декабр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан фаоллар залида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида илгари сурилган ғоялар ва Бош Қомусимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Конституция – инсон қадри, эркинлиги, тенглик ва адолат гарови!” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Исоқ Аҳмедов олиб борди. Унда Олий Мажлис сенати аъзоси Комила Каромова, Федерациянинг Қашқадарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Шамсиддин Сатторов мавзу юзасидан маъруза қилди.

Маърузаларда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсий мавқеи, гиёсиёсий ўрни, қўшни мамлакатлар билан ўзаро дўстона муносабатлари, Шунингдек, мамлакатимизда қонунинчилик тизимининг йилдан йилга такомиллашиб бораётгани, хусусан, Конституция орқали инсон қадр-қиммати, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланаётгани ҳақида сўз юритилди.

Маънавий-маърифий тадбирда касаба уюшма фаоллари ҳамда Қарши шаҳридаги олий ўқув юртларининг бир гуруҳ талабари иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!