“Касаба – Тур” веломарафонининг иккинчи босқичи вилоятдаги 14 та шаҳар ва туманларда жорий йилнинг 3-4 май кунлари ўтказилди. Туман, шаҳар босқичида жами 1457 нафар ҳаваскор велоспортчилар иштирок этдилар. Улардан 478 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. Мусобақалар барча шаҳар ва туманларда юқори савияда ташкил этилди. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан мусобақанин иккинчи босқичи ғолибларига дипломлар ва совғалар топширилди.