Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

      Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ташкилот ва муасасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, ҳар икки йилда бир марта бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг ўтказилиши бу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.
Кўрик-танловнинг ўтказилиши натижасида ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини янада яхшилаш, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотлар-нинг эътибори кучайди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги 131 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг туман босқичи жорий йилнинг 7 июнь куни ўтказилди. Аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган 7 та ташкилотдан 5 та ташкилот, Аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ташкилотлардан 46 та бошланғич касаба ташкилотлар иштирок этди. Жорий йилнинг 11 июнь куни туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими тумандаги 35-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди. Аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар ўртасида 45-умумий ўрта таълим мактаби 1-ўринни, 16-мактаб-интернат 2-ўринни, 39-умумий ўрта таълим мактаби 3-ўринни қўлга киритди. Аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ташкилотлар ўртасида 35-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1-ўринни, 30-умумий ўрта таълим мактаби 2- ўринни, 18-Давлат мактабгача таълим ташкилоти 3-ўринни эгаллади.Туман босқичи ғолиблари туман бўлинмаси кенгаши томонидан диплом, эсдалик совлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар. Тадбир иштирокчиларига 35- давлат мактабгача таълим ташкилоти жажжи болажонларининг концерт дастури намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!