Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI   Click to listen highlighted text! Welcome to O‘ZBEKISTON KASABA UYUSHMALARI FEDERATSIYASINING QASHQADARYO VILOYAT KENGASHI

    “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик утказилди.

      Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг  2015 йил 31- мартдаги  “Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган  “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида” ги 21-53 “с” сонли қарорига  асосан, 2021 йил 25-июнь куни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг 1-босқичи ўтказилди.

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловида иштирок этиш истагини билдирган  аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ҳамда 100 нафардан ортиқ бўлган 38 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирок этди.

Ҳужжатлар ишчи комиссияси томонидан ўрганилиб, баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди.

Баҳолаш натижаларига кўра аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида  Қашқадарё вилоят  “Ҳунарманд” уюшмаси 1-ўринни (212 балл), вилоят “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармаси 2-ўринни (164 балл), вилоят “Ёнғинга қарши кураш” жамияти 3-ўринни   (118 балл);

Аъзолар сони 100 нафардан зиёд бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида вилоят “INDORAMA  AGRO”  Х/К  МЧЖ 1-ўринни (218 балл), Косон туман ободонлаштириш бошқармаси 2-ўринни (171 балл), Нишон туман ободонлаштириш бошқармаси 3-ўринни (127 балл) эгаллади ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Шунингдек, кўрик танловда аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан:

Қашқадарё Автотеххизмат МЧЖ (74 бал), Алрут Буилд МЧЖ (68 бал), Косон туман 2 сон касб-ҳунар мактаби (66 бал), Қарши дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш ДУК (62 бал)

Аъзолар сони 100 нафардан зиёд бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан: Шаҳрисабз туман ободонлаштириш бошқармаси (125 бал), Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти  (118 бал) фаол иштирок этдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши томонидан  кўрик танловда 1-2-3 ўринни эгаллаган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  эсдалик совға,  дипломлар билан тақдирланиб, фаол иштирок этган бошланғич ташкилотларга “Ташаккурнома” эълон қилинди.

Кўрик танловда ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотларга вилоят ва Республика босқичларида қатнашиш учун Низом талаблари асосида пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш тавсия этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!